Эртаклар карнавалини ўтказиб юборманг
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
COVID-19 вируси билан боғлиқ пандемия шароитида болалар соғлигини асраш мақсадида:
“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Эртаклар карнавали” байрам дастури Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан “Томоша” болалар театр-студияси биносида тасвирга олинади;
Тасвирга олинган байрам дастурини жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади;
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари уйларига етказиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг