Эртага нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилади
2023 йил 6 сентабрь куни хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтади.
Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан қуйидаги ҳаволада танишиш мумкин: t.me/NostrifikatsiyaBBA/16.
Тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун уларнинг доимий яшаш ҳудудига яқин бўлган республиканинг 6 та ҳудудида ташкил этилади.
Тест синови ўтказиладиган жойлар: https://telegra.ph/Nostrifikat...
Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг