Эртадан Қарши шаҳрида йўналишсиз таксилар ва яна бошқа айрим фаолият турларига рухсат берилади

12:06 06 Май 2020 Жамият
1588 0

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят аҳолисига қилган мурожаатида ҳудудда карантин қоидалари юмшатилиши билан боғлиқ қатор янгиликларни маълум қилди.

Хусусан, эртадан бошлаб йўналишсиз таксиларга қатъий карантин ва гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда, орқа ўриндиқда 2 нафар йўловчи билан ҳаракатланишга рухсат берилади. Автомобиллар эса ҳар 4 соатда дезинфекцияланади.
Ўз навбатида фуқароларни мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши мумкин.
“Дамас“ автомашиналари ва автобусларга ҳозирча рухсат берилмаган.
Карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда сартарошхоналар, меҳмонхоналар(нонуштасиз) ва савдо дўконлари(маҳсулотларни ташқарига ёймаган ҳолда) фаолиятини бошлашига рухсат берилди.

Шахсий автомобилларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Қарши шаҳри ичида 24 соат, фақат мақсадли ҳаракатланиш ҳам мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер