Эронда ўн қаватли бино қулаб тушди. Қурбонлар бор
Архив сурат
Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятида жойлашган Абадан шаҳрида ўн қаватли офис биноси қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий "Тасним" агентлиги хабар бермоқда.
Журналистларга кўра, Амирий кўчасида жойлашган бинонинг бир неча қисми қулаб тушган. У ерда бўлган ходимлар эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида 4 киши тан жароҳати олган ва улар зудлик билан шифохонага етказилган. Жабрланганлардан бири вафот этган. Шунингдек, бино ёнида турган машиналарга ҳам талафот етган.
Ўтган йилнинг июнь ойида Американинг Сурфсайд шаҳридаги кўп қаватли бинонинг қулаб тушиши оқибатида 30 нафарга яқин одам ҳалок бўлган эди, кўплаб турар жой биноларига зарар етганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг