Эрон ядровий бомба яратишнинг тезкор усулини изламоқда — АҚШ

11:44 05 Февраль 2025 Дунё
253 0

Америка разведкаси Эрон олимлари гуруҳи ядровий қурол яратишнинг тезлаштирилган усули устида ишлаётганини аниқлади, деб хабар бермоқда «The New York Times» нашри.

Унга кўра, АҚШ қўлга киритган разведка маълумотлари сўнгги ойларда собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан тўпланган ҳамда янги сайланган президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик гуруҳига етказилган.

Разведка томонидан қўлга киритилган маълумотларда Эроннинг қурол-яроғ соҳасидаги муҳандислари ва мутахассислари атом қуролини ишлаб чиқариш вақтини бир неча ойгача қисқартиришга ҳаракат қилишгани айтилади.

АҚШ расмийлари йиллар давомида юқори даражада бойитилган уранни баллистик ракетага ўрнатишга қодир мураккаб каллакка айлантириш учун бир йилдан 18 ойгача вақт кетишини айтишган.

Маълум қилинишича, Теҳрон ўз сиёсатини ўзгартириб, ядровий қуролга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Улар аллақачон бир нечта қурол ишлаб чиқариш учун бажариладиган ишларнинг 60 фоизини якунлаган бўлишлари мумкин.

«Воқеалар ривожи Эроннинг янги президенти Трамп маъмурияти билан музокараларга фаол интилаётган даврда ҳам содир бўлаётгани ташвишли, аммо АҚШ Эрон билан тўғридан-тўғри можарога киришга шошилмайди» — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер