Эрон барча санкциялар бекор қилинса, уранни бойитиш даражасини пасайтиради
Эрон ҳукумати мамлакатда мавжуд бўлган 60 фоизгача бойитилган уран захираларини бойитиш даражасини пасайтиришга тайёр, агар АҚШ Теҳронга нисбатан жорий этилган барча санкцияларни бекор қилса. Бу ҳақда Эрон вице-президенти ва Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
«Бу масала улар жавоб тариқасида барча санкцияларни бекор қиладими-йўқми, шуга боғлиқ», — деди Исломий.
Унинг таъкидлашича, Уммонда ўтган музокаралар давомида Теҳрон ва Вашингтон Эроннинг юқори даражада бойитилган уранини учинчи давлатларга олиб чиқиш масаласини муҳокама қилмаган.
«Музокараларда бундай масала кўтарилмади», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг