Ернинг яна бир йўлдоши пайдо бўлди
Фото: www.google.com
Смитсон Астрофизик Обсерваториясининг Кичик сайёралар маркази “2020 CD3” астероиди вақтинча сайёрамизнинг янги сунъий йўлдошига айланганини маълум қилди. Бу ҳақда “esoreiter.ru” хабар бермоқда.
Марказ маълумотларига кўра, бу космик жисм тортишиш кучи сабаб Ерга анча яқин келиб қолган.
“Космик меҳмон”нинг ҳажми 1 метрдан 6 метргача бўлиб, олимлар уни “Аполлон“ ёки “Амур“ астероидлари гуруҳига киришини таъкидлашди.
Россия Фанлар академияси Астрономия институти илмий директори Борис Шустовнинг таъкидлашича, бундай жисмлар узоқ вақт давомида Ер орбитасида бўлмаган. Астрономлар ушбу сирли объектни кузатишда давом этишни режалаштирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг