Ерни “сотиб”, пул топмоқчи бўлган эди, аммо...
Иллюстратив фото
Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази” директори И. К. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги https://t.me/uzbprokuratura расмий каналида хабар берилди.
И. К. фуқаро Н. К.га туман ҳокимлиги захирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг