Эркинжон Турдимов: «Ҳар бир девор ортида йўқотилган имкониятлар бор»

12:23 26 Март 2026 Жамият
272 0

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида тижорат банклари балансидаги ва қарздорлик эвазига ўтган объектлар бўйича ўтказилган танқидий таҳлилий тақдимотда бўш турган бинолар банк ҳисоботларидаги шунчаки рақам бўлиб қолмаслиги, улар иқтисодиётга фойда келтириши шартлиги таъкидланди.

Тадбир оддий ҳисоботдан кўра, кескин танқидий-таҳлилий ва очиқ ҳамда амалий мулоқот шаклида ўтди. Хулоса ва талаб ягона бўлди: яъни «қоғоздаги активлар»ни ишлайдиган, даромад келтирадиган ва янги иш ўринлари яратадиган реал лойиҳаларга айлантириш.

«Банк балансида туриб қолган, ишламай турган бино — бу ўлик ресурс. Уни шунчаки сақлаб ўтириб бўлмайди, уни зудлик билан айланмага киритиш керак. Ҳар бир девор ортида йўқотилган имкониятлар бор — бюджетга тушум, аҳолига хизмат, одамлар учун иш ҳақи. Бизнинг вазифамиз — мол-мулк тўплаш эмас, балки уни ишлатадиган, унга ҳаёт бағишлайдиган тадбиркорларга бериш. Объектларни ишга тушириш муддатлари аниқ ва қатъий бўлиши шарт, шахсий жавобгарлик ҳам. Жараённи чўзишга йўл қўйилмайди», деди Эркинжон Турдимов.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер