Ерга ўт қўйган фермер 19 миллион сўм жарима тўлайди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жарқўрғон тумани «Эскиқишлоқ» маҳалласи ҳудудида жойлашган «FAYZ-AB» фермер хўжалиги иш юритувчиси М.Н томонидан ўзбошимчалик билан ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони ёқиб юборилди.
Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18 миллион 642 минг 234 сўм миқдорида табиатга етказилган (ер) зарар ҳисобланди. Энди ерга ўт қўйгани учун у салкам 19 миллион сўм жарима тўлайди.
Ёдда тутинг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 62-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар» деб белгилаб қўйилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг