Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантириш режаларини маълум қилди
Фото: Reuters
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон мамлакат армиясини дунёдаги энг кучли армияга айланмагунча кучайтиришда давом этишини айтиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.
«Биз армия дунёдаги энг кучли армияга айланмагунча уни кучайтириш бўйича режаларни давом эттирамиз», деди у жума куни Истанбулдаги Миллий Мудофаа Университетида сўзлаган нутқида.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, турк армиясининг сўнгги йилларда эришган муваффақиятлари, хусусан, терроризмга қарши курашда уни дунёдаги энг кучли армиялар қаторига киритиш учун аллақачон асос бўлмоқда.
«Терроризмга қарши кураш бу таҳдид тўлиқ бартараф этилмагунча давом этади», деди Эрдўғон.
Олдинроқ, Эрдўғон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши узоқ давом этишидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг