Эрдоған Туркияда коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлар юмшатилишини билдирди
Фото: Global Look Press
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда коронавирус туфайли киритилган чекловлар қисман юмшатилишини маълум қилди.
«Июнь ойи давомида комендантлик соати душанбадан шанбагача соат 22:00 дан эрталаб 5:00 гача, шунингдек, якшанба куни бутун кун давомида амал қилади», деди Туркия президенти.
Бунга қадар комендантлик соати иш кунлари 21:00 дан 5:00 гача, дам олиш кунлари тўлиқ амалда эди.
Туркияда пандемия бошидан бери 5 242 911 киши коронавирус билан зарарланган, инфекция асоратларидан 47 405 киши вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда яна 6933 ҳолат аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг