Эрдоған Туркияда йирик нефть кони топилганини маълум қилди

23:06 12 Декабрь 2022 Дунё
972 0

Фото: «Anadolu»

Туркиянинг жануби-шарқида 150 миллион баррель захирага эга йирик нефть кони топилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған маълум қилди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Кон Ширнак вилоятидаги Габар тоғи ҳудудида топилган. «Бу 2022 йилда қуруқликда топилган энг йирик ўнта кондан биридир», дейди Эрдоған. Унинг сўзларига кўра, захираларнинг қиймати тахминан 12 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шу йилнинг 6 декабрь куни маҳаллий «Сабаҳ» газетаси Эрдоған тез орада Ширнакдаги нефть конлари топилганини маълум қилишини ёзган эди. Габар тоғи яқинидаги ҳудудда хом ашё ишлаб чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажми ўша пайтда кунига 5000 баррелга баҳоланган ва уни 20000 баррелга етказиш мумкин.

Жорий йилнинг июнь ойида Туркия раҳбари Адана шаҳридаги иккита қудуқда юқори сифатли нефть топилгани ҳақида хабар берган эди. Унинг таъкидлашича, унинг захиралари бир миллиард долларга баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер