“Ер ҳайдасанг куз ҳайда...
...куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, — деган нақл бор халқимизда. Дарҳақиқат, кузда ҳайдалган ернинг озуқалик қуввати юқори бўлиб, бу мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис айни дамларда ҳудудларда пахтадан бўшаган майдонларни шудгорлаш ишлари давом этмоқда.
Олтинкўл туманида 5 минг 235 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари бажарилмоқда. Бунинг учун 12 та отряд ташкил этилди. 36 та ҳайдов тракторларининг жойларда тизимли иш ташкиллаштириши учун барча шароитлар яратилди. Механизаторларнинг ойлик маошлари эса даланинг ўзида тарқатилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг