Энг яхши инновацион ғоялар сараланди

14:54 28 Февраль 2022 Жамият
1148 0

Фото: Халқ сўзи

Давлатимиз раҳбарининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Беш ташаббус» концепцияси доирасида ишлаб чиқилган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида жойларда ёш дастурчилар иштирокида қатор танловлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, “IT-Park” Наманган вилояти филиали ҳамда Наманган шаҳридаги «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ҳамкорлигида ёшларнинг ахборот технологиялари (IT) соҳасидаги инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Ideathon” танлови ўтказилди. Унда 40 дан ортиқ жамоалар ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, рақамли иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш йўналишларидаги ғояларини тақдим қилди.

Қизиқарли тақдимот, баҳс ва мунозаралар асосида ўтказилган тадбир якунида энг яхши IT ғоялар саралаб олинди. Улар орасида Моҳистара Раҳмонова, Шаҳзод Ҳамидов, Азиза Икромова сингари наманганлик изланувчан ёшларнинг қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий технологиялар йўналишларига оид истиқболли лойиҳалари бор. Ҳар бир йўналиш бўйича ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда махсус сертификатлар топширилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер