«Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танловининг ғолиблари тақдирланди

12:26 27 Август 2024 Жамият
305 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз!» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

— Танлов кўлами йилдан йилга кенгайиб бормоқда, — дейди журналистлар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими бошлиғи Махфурахон Ортиқова. — Бу йилги танловда, нафақат, вилоятда, балки мамлакатимиз пойтахтида фаолият олиб бораётган ижодкорлар ҳам иштирок этди. Улар томонидан тақдим этилган ижод намуналари давлатимиз истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ифодаси бўлиб қолмасдан, истиқлол ғояларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилувчи жиҳатлари билан аҳамиятли.

Танловда 200 нафардан зиёд ижодкорлар 300 дан ортиқ ижод намуналари билан иштирок этди. Улар орасидан энг муносиблари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер