Энергия самарадорлиги миллий агентлигига директор тайинланди
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович президентнинг тегишли қарори билан Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
У бунга қадар, 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Бадриддинов Зиёвиддин ўрнига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси этиб Асадулла Қаюмов тайинланди.
Таъкидлаш жоиз, агентлик энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш билан шуғулланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг