Энергетика “Ипак йўли” нима дегани?

18:48 13 Июнь 2018 Дунё
1868 0

Озарбайжондан табиий газни Туркия ва Европага етказиб берадиган Трансанатолия газ қувури(TANAP)нинг очилиш маросими Туркиянинг Эскишеҳер шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди Anadolu.

“TANAP – умумий саъй-ҳаракатларимиз натижаси, янги лойиҳалар даракчисидир”, деди Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған ва мазкур газ қувури энергетика “Ипак йўли” эканлигини эслатиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу газ қувурининг бошланғич ўтказиш қуввати йилига 16 миллиард куб метрга тенг. Табиий газнинг асосий қисми(10 миллиард куб метри) Европага юборилади.

Эрдўған TANAP шарофати билан мамлакат ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган энергетика занжирининг ҳар бир босқичига ҳисса қўша оладиган мамлакатга айланганини қайд этди.

Тантанали маросимда Туркия раҳбаридан ташқари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Украина президенти Пётр Порошенко, шунингдек, Болгария бош вазири Бойко Борисов, BP компанияси бош ижрочи директори Роберт Дадли, қатор давлатлар энергетика вазирлари ва бошқалар иштирок этди.

Порошенко янги газ қувури орқали газ Украинага ҳам боришига умид билдирди ва TANAP Европа энергетика хавфсизлигини таъминлашга катта ҳисса қўшишини ҳам таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер