Энди сайловларда ҳақиқий сиёсий кураш бўлиши, шубҳасиз — Мавжуда Ҳасанова
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.
Айрим депутатлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Мавжуда Ҳасанова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
— Мамалакатимизда илк бор сайлов ўтказилиши аралаш яъни (можаритар, пропорционал) сайлов тизимига ўтказилмоқда. Бу келгусида халқимизга нима беради деган савол бўлиши табиий.
Можаритар сайловда сайловчи номзодга овоз берса, пропорционал сайловда эса сайловчи партияга овоз беради. Бу ўз-ўзидан кўриниб турибдики, сиёсий партиянинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширади.
Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини оширишга замин яратади. Халқ қайси партиянинг ғоя ва илгари сураётган сайловолди дастурлари кучли бўлса, шу партияга овоз беради. Энди сайловларда ҳақиқий сиёсий кураш бўлиши, шубҳасиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг