Энди навбат — ўқишга!
Сифатли таълим учун талабга мос маскан керак. Шу боис Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим масканларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Жалақудуқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бунёдкорлик ишлари якунланиб, бино фойдаланишга топширилди. Энди бу ерда 840 нафар ўғил-қизлар замонавий шароитларга эга бўлган синф хоналарида таълим олиш имконига эгалар.

— Мактабимиз нафақат, туманда, балки, вилоятда ҳам ўз нуфузига эга,-дейди ўқувчи Соҳибахон Аҳмадалиева. — Яратилган бу шароитлардан сўнг унинг обрўсини янада оширишга ҳаракат қиламиз. Чунки, мактабимизда таълим олиш, қобилиятимизни намойиш этиш учун барча имкониятлар яратилди.

Масканда «Сифат мадад қурилиш» МЧЖ томонидан 5 млрд. 334 млн. сўмлик лойиҳа амалга оширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг