Энди йўқотадиган ҳеч нарсамиз қолмади – ғазолик аҳоли
Al Jazeera
Исроил кучлари Хон Юнис аҳолисининг кўчирилиши ҳақидаги буйруқ туфайли 250 мингга яқин одамни сарсонгарчиликка қўймоқда. Хонадонларини ташлаб кетаётган фаластинликлар ҳеч қандай чораси қолмаганлигини айтишмоқда.
Шу ерлик Аҳмад ал-Нажжар кундуз кунлари ҳарорат 30 даражадан ошаётгани ва бошпана йўқлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, оиласи қочиб кетган. Аммо Аҳмад ал-Нажжар ҳар қандай синовларга кўнган ҳолда уйига қайтган.
«Биз қаерга боришимизни билмасдик, янги чодир сотиб олишга пулимиз йўқ эди. Тунни кўчада ўтказишга мажбур бўлдик ва яна уйга қайтишга қарор қилдик. Нима бўлса бўлди, энди йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ», деган у.
Тинч аҳоли қаерга боришни билмайди. Халқаро ёрдам агентликлари Ғазода бошпана топиш мумкин бўлган хавфсиз жойнинг ўзи йўқлигини айтмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг