Энди ҳар бир кўчатнинг эгаси бўлади

15:36 19 Октябр 2023 Жамият
663 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижон шаҳридаги “Боғи Бобур” маданият ва истироҳат боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов кўчат экиш мажбурият эмас, қадриятларимиз ифодаси эканлиги ҳақида фикр билдирди. Шундан сўнг мавсумга старт берилди. Анжуманда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари шу куни “Боғишамол” адирликларида кўчат экиш жараёнида иштирок этдилар.

— Жорий мавсумда вилоят бўйича 6,5 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган,—дейди вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходими Лочинбек Исомуддинов. –Бунинг учун ўндан зиёд фермер хўжаликларида ҳудуд иқлимига мос бўлган 34 турдаги 8,5 минг туп кўчат захираси тайёрланди.

Тадбирда маълум қилинишича, энди ҳар бир экилган кўчатнинг ўз эгаси бўлади. Демак, бугун экилган ниҳол эртага дарахт бўлиши учун етарли замин яратилмоқда. Бунинг учун кўчат экиш мумкин бўлган ҳар қандай майдон фуқароларга тақсимлаб берилади. Қолаверса, мутахассислар томонидан мунтазам назорат ўрнатилади ва уларнинг агротехник қоидалари асосида парваришланишига эътибор қаратилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер