Энди бозорларимизда шакар маҳсулоти арзонлашадими?
Фото: Халқ сўзи
«Ангреншакар» ишлаб чиқариш корхонасида тегишли вазирлик ва мутасаддилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимиз аҳолисининг шакар маҳсулотига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш мақсадида кечаю кундуз фаолият юритаётган Тошкент вилоятидаги ушбу корхона бугунги кунда муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Тадбир иштирокчилари бу ерда энг замонавий технологик жиҳозлар билан таъминланган цехлар, лаборатория, маҳсулот сақлаш мажмуалари билан таништирилмоқда.
Корхона раҳбари Рустам Акбархўжаев жаҳон бозорида шакарга талаб кун сайин ўсиб бораётгани, Нью-Йорк хомашё биржасида ҳам ушбу товар баҳоси беқарорлиги ҳақида фикр билдирди.
Журналистларнинг бозорларимизда шакар нархи нега кескин кўтарилиб кетганига оид саволига жавобан мутахассислар хомашёнинг биржадаги нархини барқарорлаштириш, логистика жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш ва корхонани узлуксиз хомашё билан таъминлаш орқали вазият ўз изига тушишини таъкидладилар.
Пресс-тур давом этмоқда. Биз мавзуга батафсил қайтамиз.
Шодиёр Мутахаров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг