Эмомали Раҳмон Тожикистонга жўнаб кетди

16:22 09 Ноябрь 2023 Сиёсат
387 0

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимизга ташрифини якунлади.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, саммит доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер