Электромобиллар импорти учун божларни қайта тиклаш таклиф қилинди

16:06 26 Июль 2024 Иқтисодиёт
456 0

«ADM Jizzakh» бош директори электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилган. Бу ҳақида Spot.uz завод бош директори Дониёр Давлетияровнинг сўзларига таяниб хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистондаги автомобиль бозори «ҳаддан ташқари тўйинган ва қизиб кетган». Шунинг учун у жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солиш керак деган фикрда.

Қайд этишича, агар автомобиль ишлаб чиқарувчиси 60 дан ортиқ техник талабларга жавоб бериши керак бўлса, унда импорт маҳаллий стандартларга жавоб бермайди.

Бундан ташқари, «ADM Jizzakh» бош директори автотранспорт воситаларини расмий дилерлар орқали олиб кириш тартибини тиклаш таклифини ҳам билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер