Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.L.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ж.С. ва бошқалар МЧЖ тош майдалаш цехининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказиб, жами 483,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.” МЧЖ техник бўлими масъул шахслари ва бошқалар “Қорақамиш деҳқон бозори” ҳудудидаги бино устига ўрнатилган алоқа қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 185,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг