Электр энергиясидан самарали фойдаланиш — ҳаётий зарурат

09:36 31 Май 2022 Жамият
1744 0

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланган. Мазкур қоидаларнинг 135-банди ва Адлия вазирлигида 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан рўйхатга олинган «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи билан тасдиқланган «Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларининг бажарилиши бўйича вилоятдаги уланган (ўрнатилган) қуввати 50 кВт ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчиларда реактив қувватни компенсация қилиниши, компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмаган корхоналарда эса уларни тўлиқ бажарилиши бўйича «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бўлими ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг март-апрель ойларида ходимларимиз томонидан вилоятдаги 61 та корхона ва ташкилотларга реактив қувват ҳамда энергияни компенсация қилиш учун конденсатор қурилмалари ўрнатилмагани ёки ўрнатилган конденсатор қурилмаларидан тўғри фойдаланилмагани оқибатида электр тармоқларида актив энергиясининг йўқолишлари ҳисобига ушбу корхоналар томонидан 9 262 222 кВт/соат электр энергияси фойдали ишлаб чиқариш учун эмас, балки беҳуда сарфланган. Мазкур ҳолат бўйича улар томонидан 4 млрд. 168 млн. сўмлик ортиқча тўловлар амалга оширилгани тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилди ва уларга ушбу ишларни бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Умуман, «Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича мунтазам равишда тарғибот-тушунтириш ишлар йўлга қўйилган. Зеро, ушбу ресурслардан унумли фойдаланиш ҳаётий зарурат ва бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

А. ЖЎРАЕВ,

«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бўлими бош мутахассиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер