Элдор Шомуродов Италияга йўл олмоқда
«Женоа» клуби спорт директори Даниеле Фажиано «Ростов» клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади.
«Биз трансфернинг барча шартларини келишиб олдик. Ўйлашимча, Шомуродов тез орада Италияга ташриф буюради. Бу воқеа тезроқ рўй беришига умид билдириб қоламан», - деди Фажиано.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Женоа» Элдор Шомуродов учун 8 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Женоа» айни пайтда Италия А сериясида 12-поғонада бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг