Экспорт ҳажми ортмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизга хорижий инвестицияни жалб этиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Булоқбоши туманида фаолият олиб бораётган “SHangfeng-bridge of friendship” МЧЖ қўшма корхонаси олти ой давомида ички бозордан ташқари Афғонистон ва Қирғизистон давлатларига 7 минг тонна маҳсулот экспорт қилди.
— Заводимиз 2024 йилнинг апрель ойида ишга туширилди, — дейди корхона директорининг ўринбосари Ниу Юнжиу. — Бунинг учун 260 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилди. Натижада бир йилда 2,5 млн. тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
Айни пайтда корхонада 750 нафар ишчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан жорий йилда экспорт кўрсаткичи 75 минг тоннани ташкил этиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг