Экологик партияга янги раис сайланди

12:01 01 Февраль 2021 Жамият
1449 0

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Нарзулло Обломурадов Экологик партиянинг янги раиси бўлди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев маълум қилди.

«Мамлакатимизда экологик мувозанатни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза этишда энг катта жамоатчилик назоратини амалга ошириши керак бўлган сиёсий куч- Экопартия раҳбариятининг тез-тез ўзгариб турганини ҳозирча ижобий маънода қабул қилиб турамиз.

Ҳар қалай янги раҳбар дарахтларнинг айрим амалдорлар «поддержкаси» билан асоссиз кесилиши, табиий ландшафт ва ўрмон ҳудудларининг камайиши, дарё бўйлари бетартиб кавлаб ташланишига сиёсий қарши тура олади, деган яхши гумондамиз.

Албатта, бу ишлар осонмас. Буни Вазирлар Маҳкамасидаги жаноб Шерзод Абидов яхши биладилар», дейди депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер