ЕХҲТ Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига гуманитар ёрдам юборди

11:51 14 Апрель 2020 Жамият
1177 0

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасаларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бундан кўзланган мақсад ИИВ ЖИЭББ томонидан коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олишда​ олиб борилаётган ишларга кўмаклашишдир.

Бош бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича,  инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, ҳимоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигиена ҳамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.

Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар ва маҳкума аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун, шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.

Ўз навбатида ИИВ ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида СOVID-19 инфекцияси кириб келишининг олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Жон Макгрегорга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер