ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлади. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 17 июль куни у билан хайрлашув учрашувини ўтказди.
Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни фаоллаштиришга қўшган узоқ муддатли ҳиссаси юқори баҳоланди. Вазир Шарлотта Адриан келгуси фаолиятида муваффақият тилади.
Шарлотта Адриан ЕИнинг Тошкентдаги делегациясига 2021 йил мартидан буён раҳбарлик қилаётганди. Бунгача у ЕИнинг Қирғизистондаги делегациясида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг