Эфиопияда камида 48 киши сув тошқинлари ва кўчкилар қурбони бўлди

21:21 12 Март 2026 Дунё
446 0

Эфиопия жанубидаги Гамо минтақасида кузатилган сув тошқинлари ва ер кўчкилари оқибатида камида 48 киши ҳалок бўлди, яна 95 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Табиий офатлар 9 мартдан 11 мартгача давом этган кучли жала қуйиши натижасида юзага келган.

Ноқулай об-ҳаво инфратузилмага жиддий зарар етказди. Минтақадаги кўплаб йўлларни сув ювиб кетган ёки тўсилиб қолган, бу эса жамоат транспорти ҳаракатида узилишлар келтириб чиқариб, жабрланганларга ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада қийинлаштирмоқда.

Ҳозирда мутахассислар томонидан қидирув-қутқарув операциялари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер