Дзюдочиларимиз Европа чемпионлар лигасида совриндор бўлишди
Сербиянинг Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлар лигаси бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, «Кўҳна қитъа» жамоаларида иштирок этган спортчиларимиз совринли ўринларни эгаллашди.
Грециянинг «Aris» клуби шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Муроджон Йўлдошев (-73 кг) кумуш медалларга сазовор бўлишди. Диёра Келдиёрова (-52 кг) Туркиянинг «Галатасарай», Шоҳруҳ Мамарасулов эса Сербиянинг «Red star» жамоаси билан бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақада Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) Испаниянинг «Stabiya» клуби таркибида қатнашдилар. Бироқ ушбу жамоа шоҳсупага кўтарила олмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг