Дунёнинг янги энг бой одами эълон қилинди

15:27 03 Август 2021 Дунё
3468 0

"Aмазон" асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги пешқадамлигини йўқотди.

Маълумотларга қараганда, бу билан боғлиқ янгиликлар доимий янгиланадиган “Forbes Real-Time” рўйхатида эълон қилинди.

Ҳозирда Безос 192,4 миллиард долларга эгалик қилмоқда. Унинг бойлиги бир кунда 6,76 фоизга ёки 13,9 миллиард долларга камайди. Дунёнинг энг бой одамлари рейтингининг етакчиси “Louis Vuitton Moët Hennessy” (LVMH)нинг эгаси Бернард Aрно эди. “Forbes«нинг маълумотларига кўра, унинг бойлиги 192,9 миллиард AҚШ долларни ташкил қилади.

Учинчи ўринда “SpaceX” раҳбари, “Tesla"нинг бош директори Илон Маск туради. Унинг бойлиги бир кунда 2,2 миллиард долларга кўпайиб, ҳозирда 179,4 миллиард долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер