Дунёдаги энг қадимий эҳром 90 йиллик танаффусдан кейин очилди

11:45 07 Март 2020 Дунё
1467 0

Фото: www.google.com

Мисрда дунёда сақланиб қолган тош бинолардан энг қадимийси – Жосер поғонали эҳроми 90 йиллик танаффусдан кейин сайёҳлар ташрифи учун очилди.

“Бу вазирлик томонидан амалга оширилган энг муҳим лойиҳалардан бири эди, чунки Жосер эҳроми дунёдаги энг қадимий эҳромдир”, деб айтган Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича олий кенгаши бош котиби Мустафо Вазирий.

Қоҳира яқинидаги Саккара қишлоғида жойлашган эҳром 14 йиллик реставрациядан кейин очилди. Эҳромни тиклаш ишлари 2006 йилда бошланган, бироқ 5 йил ўтиб Мисрда инқилоб бошлангач тўхтатилган ҳамда 2013 йил охиридан яна давом эттирилган. Мажмуа таркибида фиръавн Жосернинг дахмаси ҳам бор. У 1930 йилларда хавфсизлик талаблари сабабли ёпилган.

1992 йилги зилзила вақтида эҳром аввалги барқарорлигини йўқотган, унинг юқори қисмида катта дарча ҳосил бўлган.

Имхотепом исмли меъмор бошчилигида барпо этилган 6 поғонали Жосер эҳромининг ёши 4,7 минг йилга яқинни, баландлиги 60 метрдан кўпроқни ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер