Дунёда “омикрон”нинг янги мутацияси кенг тарқалиши мумкин — тадқиқотчилар хулосаси

15:39 14 Октябр 2022 Жамият
668 0

Фото: ССВ

Италиялик эпидемиологлар фикрича, ноябрь ойида дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини авж олиши мумкин. Бу жаҳонда “омикрон” штаммининг янги — BQ.1.1 субварианти тарқалиш хавфи билан изоҳланмоқда. Мутахассислар унга “цербер” деб ном беришган.

Прогнозларга кўра, агар тегишли профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмаса, ушбу янги мутация яқин келажакда доминант версияга айланиши мумкин.

Хусусан, Швейцариянинг Базель университети Биологик маркази тадқиқотчиси К.Роемернинг таъкидлашича, ноябрь ойи охиригача Европа ва Шимолий Америка қитъаларида “цербер” қолган субвариантларни “сиқиб чиқариши” эҳтимоли мавжуд.

Қолаверса, BQ.1.1 тез тарқалиш хусусиятига эга. Яъни у бир ҳафта ичида икки баравар кўпая олади.

Хўш, бунга қарши қандай самарали кураш олиб бориш мумкин?

Экспертлар хулосасига кўра, СOVID-19дан ҳимояланишнинг энг самарали чораси касалликка қарши бустер дозада эмланишдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер