Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошди
Фото: Иллюстратив cурат
Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича 3,3 миллиондан ортиқ кишига СOVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан қарийб 9,8 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 5-11 декабрь кунлари сайёрамизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 2 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 10 фоизга ошган.
Беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Америка (+27 фоиз) ва Ғарбий Тинч океани минтақаси (+3 фоиз) мамлакатларида кузатилди. Африка (-73 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-33 фоиз) ва Европада (-11 фоиз) эса бунинг акси қайд этилди.
Ўлим кўрсаткичлари асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси (+81 фоиз) ҳамда Жанубий ва Шимолий Америкада (+37 фоиз) ошган.
Ўтган ҳафтада Японияда 841 минг, АҚШ — 448 минг, Жанубий Корея — 420 минг, Франция — 366 минг, Бразилия — 194 минг нафар беморлар аниқланган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ — 2934, Япония — 1358, Бразилия — 603, Франция — 478, Италия — 475 давлатларида қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг