Дунёда коронавирусдан касалланиш ва ўлим ортди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 187 миллион 086 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 042 мингдан зиёд киши вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 372 970 янги ҳолати аниқланди. 7 469 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 187 миллион 757 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 048 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
- АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,518 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
- Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,907 миллиондан ортиқ),
- учинчи ўринда Бразилия (19,089 миллиондан ортиқ),
- тўртинчи ўринда Россия (5,833 миллиондан ортиқ),
- бешинчи ўринда эса Франция (5,700 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 4 000, Ҳиндистонда 32 906, Бразилияда 20 937, Россияда 24 702, Францияда 1 120 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 495 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг