Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 116 миллион нафардан ошди

11:02 09 Март 2021 Дунё
778 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 116 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 589 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 354 629 янги ҳолати аниқланди, 7 020 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 117 миллион 132 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 599 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,659 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,229 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,938 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,333 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,218 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 57 269, Ҳиндистонда 18 599, Бразилияда 69 609, Россияда 10 253, Буюк Британияда эса 5 177 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер