Дунёда коронавирус. Нью-Йоркда вирус қурбонлари сони 10 мингдан ошиб кетди ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,87 млн. нафардан ошди, 116 минг киши вафот этган, 441 минг инсон соғайган.
Европада:
— Италияда коронавирусдан қарийб 20,5 минг одам вафот этди, 156,3 минг киши тузалди.
— Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда касалланиш ҳолатлари ўз чўққисига чиққанини маълум қилди, қурбонлар сони 17,4 минг нафарга етди, ҳаммаси бўлиб 169,4 минг одам вирусга чалинган.
— Буюк Британияда бош вазир Борис Жонсон шифохонадан тузалиб чиқди, унинг COVID-19га тести манфий бўлиб чиқди.
— Британияда учинчи кундирки, коронавирусдан ўлиш ҳолатлари камаймоқда. Охирги суткада ҳалок бўлганлар сони 717 нафарни ташкил этган бўлса, вафот этганларнинг умумий сони 11,3 минг нафарга тенг, 89,5 минг инсон инфекцияни юқтириб олган.
АҚШ ва Канадада:
— Нью-Йорк штатида коронавирусдан 10 мингдан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди.
— АҚШнинг Theodore Roosevelt авианосецида хизмат ўтаган денгизчи коронавирусдан вафот этди.
— Қарийб 6 млн. канадалик ҳукуматдан молиявий ёрдам олиш учун ариза берди.
Бошқа минтақаларда:
— Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни юқтириш билан 386 та янги ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Бу мамлакат учун бир суткада қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.
— Туркияда ҳукумат фуқароларни дам олиш кунлари уйидан кўчага чиқишини тақиқлашга қарор қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг