Дунёда коронавирус. Италия ва Японияда ўлим ҳолатлари кўпайди ва бошқа янгиликлар

10:54 03 Май 2020 Дунё
1254 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3,4 млн.дан ошиб кетди, 244 мингдан зиёд бемор вафот этган, қарийб 1,1 млн. инсон тузалган.

— Нью-Йоркда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 18 мингдан ошиб кетди, шаҳарда “ковид“ беморлари сони 172 мингдан ошган. АҚШда ҳаммаси бўлиб коронавирусни юқтирганлар сони 1,1 млн.дан кўпайган, 67 мингдан ортиқ инсон вафот этган.

— Италияда бир суткада ўлим ҳолати яна кўпайган. Ўтган 24 соатда мамлакатда 474 инсон инфекция қурбони бўлган. Ҳаммаси бўлиб 28 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган. Айни пайтда беморлар сони 209 мингдан зиёд, тузалганлар эса қарийб 80 минг нафарни ташкил этяпти.

— Японияда охирги 24 соат ичида тождор вирус қурбонлари сони 31 кишига етган. Бу янги антирекорддир. Бу давлатда ҳаммаси бўлиб 14 мингдан зиёд вирусга чалинган, қарийб 4 минг киши соғайган, 517 инсон дунёдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер