Дунёда коронавирус. Эронда шахсий машинада юришга рухсат берилди. Бошқа янгиликлар 

12:50 21 Апрель 2020 Дунё
1089 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони қарийб 2,48 млн. нафарга етди, 651,5 минг бемор тузалди, 170 минг нафардан зиёди вафот этган.

— БМТга аъзо барча 193 давлат коронавирусга қарши яратиладиган вакцинадан фойдаланиш учун барчага бирдек имконият яратилиши керак эканлигини қўллаб-қувватлади.

— Эрон коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташламоқда. Кўпчилик дўконлар, бозорлар, корхоналар ишламоқда, шахсий автомобилда шаҳарлараро ҳаракатланишга рухсат берилди.

— Хитойда ўтган сутка давомида вирусни юқтириш билан боғлиқ 11 та ҳолат аниқланди. Шулардан 4 таси четдан кириб келган. Ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер