Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 37 миллиондан ошди

11:57 12 Октябр 2020 Дунё
726 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 37 миллион 109 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 70 мингдан зиёд киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 37 миллион 481 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 76 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 7,583 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,053 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,055 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,298 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Колумбия (894 мингдан ортиқ).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер