Дунёда илк бор гориллаларда коронавирус аниқланди

17:43 13 Январь 2021 Дунё
753 0

Фото: Depositphotos

АҚШнинг Сан-Диего ҳайвонот боғи дунёда бўйича илк бор гориллаларда "Cоvid-19" аниқланганлигини маълум қилинди қилди.

"Сан-Диего ҳайвонот боғида яшовчи гориллаларда ўтказилган тест-синови уларда ”Cоvid-19"ни келтириб чиқарувчи ”SARS-CoV-2“ вируси борлигини кўрсатди. 6 январь куни иккита горилла йўталишни бошлади. 11 январь куни эса АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Миллий ветеринария хизмати лабораторияси тест-синовларининг ижобий натижасини тасдиқлади", дейилади ҳайвонот боғи сайтида берилган маълумотда.

Тахмин қилинишича, ҳайвонлар хасталикни “Cоvid-19” билан зарарланган, аммо симптомплари кузатилмаган боғ ходимидан юқтириб олган бўлиши мумкин.

Олдинроқ Европанинг айрим мамлакатларида коронавирус қоракўзанлар орасида кенг тарқалганлиги маълум бўлган эди.

Ўтган йили Барселона ҳайвонот боғида шерларда, АҚШда қор қоплонлари вирус билан зарарлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари илгари итлар ва мушукларнинг коронавирус билан касалланиш ҳолатларини тасдиқлашган, аммо бундай ҳолатлар жуда кам учрашини таъкидланган эдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер