Дунё урушдан кейинги даврдан урушгача бўлган даврга ўтди — Буюк Британия мудофаа вазири
Фото: AP
Дунё урушдан кейинги даврдан урушгача бўлган даврга ўтди. Ушбу фикрни Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шаппс айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Буюк Британия НАТОда “ҳар доим ҳаракатлантирувчи куч” бўлган ва бундан фахрланади.
“Бироқ НАТОнинг ўтмишига ҳурмат кўрсатишнинг ўзи етарли эмас. Бугун биз яна бир бор зудлик билан Альянс келажаги ҳақида ўйлашимиз керак. Биз урушдан кейинги дунёдан урушгача бўлган дунёга ўтдик”, — дейди вазир.
Демократия ва альянсни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлар қаторида Шаппс Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баравар ошириш, НАТО аъзолари ўртасида мудофаа харажатларини ошириш ва Евро-Атлантика мудофаа секторини мустаҳкамлашни санаб ўтади.
Унинг сўзларига кўра, альянснинг баъзи аъзолари ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини ҳам мудофаа харажатларига ажрата олмайдиган вазият энди давом этмайди, чунки НАТО «ўз келажаги билан рус рулетини ўйнай олмайди».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг