Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар инсонлар сони 120 миллиондан ошди

11:43 18 Март 2021 Дунё
994 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 120 миллион 383 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 664 минг нафардан зиёд киши вафот этган (17.03.2021 йил Европа вақти билан соат 19:34 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 406 980 янги ҳолати аниқланди, 7 492 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 121 миллион 196 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 680 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,205 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (11,519 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,438 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,418 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,268 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 49 651, Бразилияда 36 239, Ҳиндистонда 28 903, Россияда 8 998, Буюк Британияда эса 5 294 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер