Долларнинг сўмга нисбатан қиймати кўтарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,78 сўмга ошди ва 12 038,68 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 18,40 сўмга ошиб, 14 044,32 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,87 сўмга кўтарилиб, 146,62 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг