Доллар курси тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 16 июндан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 151 сўм 90 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 1 сўм 29 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 11 424 сўм 95 тийинга баҳоланиб, 31 сўм 91 тийинга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 56 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 145 сўм 39 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг