Доллар курси қарийб 22 сўмга арзонлашди

12:24 03 Февраль 2020 Иқтисодиёт
2197 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 4 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 59 тийинга арзонлашиб, 9541 сўм 74 тийинга етган.

Евро курси эса 42 сўм 99 тийинга ошиб, 10 584 сўм 65 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 4 сўм 69 тийинга арзонлашиб, 149 сўм 20 тийинга етган.

1 Буюк Британия фунт стерлинги 89 сўм 13 тийинга қимматлашиб, 12 594 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер